ССВ берган хабарга кра, 2021 йилда Ўзбекистондаги ягона тажриба — юқори технологик кўп томирли аорто-коронар шунтлаш операцияси бажарилди.
Эътиборлиси, уларнинг 98 фоизи ишлаб турган юракда ўтказилган.
Мамлакатимизда илк бор коронар артериялари ва бош миянинг экстракраниал қон томирларида бир вақтнинг ўзида бажариладиган гибрид ҳамда симультант операциялар ўтказилиши йўлга қўйилган.
2021 йилда Марказий Осиёда биринчи бўлиб, бош миянинг қон томир нуқсонларини диагностика қилиш ва хирургик даволашнинг энг замонавий юқори технологик усуллари тадбиқ қилинган.
Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари негизида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари маркази ташкил этилиши белгиланиб, 15 таси 2021 йилда ишга туширилган.






