Англия Премьер-лигасининг 21-турининг марказий учрашуви Лондонда бўлиб ўтди.
"Челси" ўз майдонида "Ливерпуль"га қарши ўтказди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Дастлаб "қизиллар" икки бор тўп киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса-да, "Челси" бирин-кетин голлар киритиб мувозанатни тиклади.
Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунига етди.
АПЛ. 21-тур
Челси — Ливерпуль 2:2
Голлар: Мане (9), Салоҳ (26) — Ковачич (42), Пулишич (45+1).