АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш камайди, ўлим ҳолати эса қайд этилмаяпти — ССВ

'Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш камайди, ўлим ҳолати эса қайд этилмаяпти — ССВ'ning rasmi

 Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: кеча юртимизда 64 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, кетма-кет бешинчи кун ўлим ҳолати қайд этилмади, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 2 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199182 (+64) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

3 нафари Андижон вилоятида,

5 нафари Бухоро вилоятида,

3 нафари Наманган вилоятида,

13 нафари Самарқанд вилоятида,

2 нафари Сирдарё вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

3 нафари Фарғона вилоятида,

5 нафари Хоразм вилоятида,

10 нафари Тошкент вилоятида,

19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 196444 (+107) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар