Мазкур маблағ Ўзбекистон раҳбарининг “2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги стратегияси тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ йўналтирилади.
Қайд этилишича, маблағ Ўзбекистонда фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини соддалаштириш учун ажратилади.
Қарорда фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, ушбу йўналишда бошланган ислоҳотларни якунига етказиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг амалдаги тартибини янада соддалаштириш ва истиқболда фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимини жорий этилиши ҳақида ёзгандик.
Эслатиб ўтамиз, маблағлар амалиётда қўллаш учун фуқароларнинг шахсий биометрик маълумотларини олиш, сақлаш ва улардан фойдаланган ҳолда шахсини тасдиқлаш каби бирламчи тажрибаларни амалга ошириш учун йўналтирилади.






