АсосийDunyo

2021 йилда дунё бўйича нечта журналист ўлдирилгани маълум қилинди

'2021 йилда дунё бўйича нечта журналист ўлдирилгани маълум қилинди'ning rasmi

2021 йил якунларига кўра, дунё бўйича 45 нафар журналист ўлдирилгани маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси маълум йил якунлари бўйича берган ҳисоботида айтиб ўтди

Маълум қилинишича, Осиё-Тинч океани минтақасида 20 нафар, Америкада 10 нафар, Африкада 8 нафар, Европада 6 нафар, Яқин Шарқ ва араб дунёсидаги бир нечта журналистлар ҳалок бўлган. Эронда содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли яна икки журналист ҳалок бўлди.

Бундан ташқари, Афғонистонда 9 нафар, Мексикада 8 нафар, Ҳиндистонда 4 нафар ва Покистонда 3 нафар журналист ўлдирилгани маълум қилинди. 33 нафар журналист эса ҳужумларга дучор бўлган. 

Федерация хабарига кўра, 2021 йилда 365 нафар ОАВ ходимлари қамалгани ҳам очиқланди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар