Ижтимоий тармоқда тарқалган Вобкент туманида юк автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот берилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 3 январь куни соат 14:20 ларда Бухоро вилояти, Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 241-километрида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги "Hyundai-Porter" русумли юк автомобилининг салон қисмида ёнғин юзага келган (ҳаракат вақтида). Ҳайдовчи транспорт воситасини зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт учирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Вобкент тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.