Франциянинг Марсель шаҳрида коронавируснинг янги штамми аниқланди. Бу ҳақда шаҳардаги Юқумли касалликлар институти олимлари хабар берди.
Хабарда айтилишича, Франция жануби-шарқидаги шаҳарлардан бирининг 12 нафар аҳолисида коронавирус вариантлари билан боғлиқ мутацияларни аниқлаш тестлари “нотипик комбинация”ни кўрсатган.
Биринчи марта B.1.640.2 деб номланган коронавируснинг янги варианти 2021 йил ноябрь ойида Камерундан қайтган одамда аниқланган. Вирус геномини таҳлил қилиш натижасида 46 та мутация аниқланган.
Таъкидланишича, улар олган маълумотлар коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлишини олдиндан белгилаб бермайди.






