АсосийJamiyat

Болаларни мактабгача таълим қамрови кўрсаткичлари энг юқори бўлган вилоят номи айтилди

'Болаларни мактабгача таълим қамрови кўрсаткичлари энг юқори бўлган вилоят номи айтилди'ning rasmi

2021 йил якунлари бўйича Фарғона вилоятида мактабгача таълим қамрови 83,6 фоизга етиб, бу борада Республика вилоятлари орасида биринчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

2021 йил давомида Фарғона вилоятида 31 та давлат, 12 та давлат-хусусий шериклик шаклидаги ҳамда 973 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди, соҳада 2100 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Умумий ҳисобда вилоятда мактабгача таълим ташкилотлари сони 3 мингдан ортди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил бошида фарғоналик болаларни мактабгача таълим қамрови кўрсаткичи 65,3 фоизга тенг эди.  

    Бошқа янгиликлар