АсосийJamiyat

Деновдаги бозорда жанжал кўтарганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Деновдаги бозорда жанжал кўтарганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Денов туманида 2021 йил 2 декабрь куни соат 08:00 ларда, туманнинг "Лолазор" маҳалласи ҳудудида жойлашган буюм бозорида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ хабар берди. 

Хабарда айтилишича, туманнинг "Баҳористон" маҳалласида яшовчи, Т.Собир (исм шарифлар ўзгартирилган) Сариосиё тумани "Хонжиза" маҳалласида яшовчи, Ч.Дўстқобил ва Ч.Дўстмуродлар билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, бир-бирларини қўли билан уришиб, тан жароҳати етказишган. 

16 декабр куни Т.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "а" банди билан Ч.Дўстқобил ва Ч.Дўстмуродларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар