Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котиби Аҳрор Содиқовнинг бизга маълум қилишича, Шаҳрисабз тумани Кўл қишлоғида 40 смгача қалин қор ёғибди.


Аввалроқ, ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати "Қамчиқ" довонида қор майдалаб ёғишда давом этаётгани ҳақида хабар берган эди.
"Мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз", - дейилганди хабарда.






