АсосийJamiyat

Наманганда фуқаро хонадонидан гиёҳванд моддалар топилди

'Наманганда фуқаро хонадонидан гиёҳванд моддалар топилди'ning rasmi

2021 йил 24 декабръ куни ўтказилаётган тадбири давомида, Косонсой туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Косонсой туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилди. 

Маълум бўлишича текширув давомида, ётоқхонасидаги ётоқ жойи ёстиғи ичидан қоғоз парчаларига ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 161,53 грамм бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 декабръ куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар