АҚШда коронавирус билан боғлиқ ҳолат кескин кўпаётгаени маълум қилинди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети хабар берди.
Қайд этилишича, охирги суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 1 млн 82 минг 549 та ҳолат аниқланган. Шунингдек, сутка давомида 1688 нафар бемор вафот этган.
АҚШда пандемия бошланганидан буён АҚШда 56 миллиондан ортиқ инсон коронавирус юқтирган. Вафот этганларнинг умумий сони 827,7 минг нафарга етган.
Охирги ҳафтада Нью-Йорк штатида коронавирус билан касалланганлар сони кўпайгани маълум қилинган.