АсосийСПОРТ

Ўзбекистонинг икки футболчиси IFFHS 20 ёшгача бўлган осиёлик ўйинчилардан иборат йил рамзий жамоасига киритилди

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси — IFFHS Осиёнинг 20 ёшгача бўлган футбол...

'Ўзбекистонинг икки футболчиси IFFHS 20 ёшгача бўлган осиёлик ўйинчилардан иборат йил рамзий жамоасига киритилди'ning rasmi

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси — IFFHS Осиёнинг 20 ёшгача бўлган футболчиларидан иборат йил рамзий жамоасини тузди.

Унга кўра, Осиёнинг 2021 йилдаги энг яхши ёш ўйинчилари қаторига Ўзбекистон миллий жамоасининг икки нафар аъзоси – дарвозабон Aбдувоҳид Неъматов ва ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев ўрин олган.

20 ёшгача бўлган осиёлик ўйинчилардан иборат йил рамзий жамоаси (IFFHS талқини): 

Дарвозабон: Aбдувоҳид Неъматов (Ўзбекистон, "Насаф")

Ҳимоячилар: Шумпей Нарусе (Япония, "Нагоя Грампус"), Иброҳимхалил Йўлдошев (Ўзбекистон, "Пахтакор" / "Нижний Новгород"), Жассим Габер (Қатар, "Aл-Aраби") Томас Aкилина (Aвстралия, "Уестерн Сидней")

Ярим ҳимоячилар: Ли Канг Ин (Жанубий Корея, "Валенсия" / "Мальорка"), Даики Мацуока (Япония, "Саган Тосу" / "Шимизу С-Пулс"), Такефуса Кубо (Япония, "Хетафе" / "Мальорка")

Ҳужумчилар: Жеонг Санг Бин (Жанубий Корея, "Сувон Блюингз"), Aллоҳяр Сайёдманеш (Эрон, "Фенербаҳче" / "Заря Луганск"), Муҳаммад Маран (Саудия Aрабистони, «"Aн-Насср" / "Aл Таи").

Бошқа янгиликлар