Сердар Тунжер Бухоро вилоятининг Туркиядаги Туризм элчиси бўлди

ЖАМИЯТ 05.01.2022, 14:27
Сердар Тунжер Бухоро вилоятининг Туркиядаги Туризм элчиси бўлди

10 кунлик дастур билан Ўзбекистонда бўлиб турган ТРТ Туркия телеканали продюсери , шоир Сердар Тунжер айни дам Бухорода дея "darakchi.uz"га хабар бермоқда Бухоро вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, бугун, 5 январь куни меҳмонни Бухоро вилоят Туризм ва спорт бош бошқармасида, Туризм ва спорт вазирлиги зиёрат туризми департаменти мутасаддилари ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари,Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Шахриёров ва масъуллар кутиб олишди.  

Учрашув давомида продюсер ўз дастури , Бухоронинг зиёрат туризми салоҳиятини Туркия телеканалларида тарғиб қилиниши ва ушбу йўналиш доирасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида гапирди. Ўз ўрнида бошқарма бошлиғи томонидан ҳам бир қанча, хусусан, туркиялик имомларни Бухорога даъват этиш орқали зиёрат туризм тарғиботини кучайтириш ва бу орқали зиёратчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш каби таклифларни илгари сурди.

Учрашув сўнгида Сердар Тунжерга Бухоро вилоятининг Туркиядаги туризм элчиси кўкрак нишони тақдим этилди.  

"Дунё пляжларида танингиз ором олиши мумкин, лекин руҳингиз ором олиши учун Бухорога келишингиз керак",-деди Сердар Тунжер ўз интервьюсида.  

Яқин кунларда Бухоро вилоятининг Туркиядаги элчиси томонидан тайёрланган Бухоро зиёратгоҳлари ҳақидаги туркум кўрсатувлар Туркиянинг ТРТ телеканалида намойиш этилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1