Бугун, 5-январ куни соат 13:52 да М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳудудидан ўтувчи 942-километрида "Nexia" автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Ёнғин жойига туман ФВБ қутқарувчилар бўлинмаси, шунингдек, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ФВБ 8-сонли ёнғин-қутқарув қисмидан ҳам 1 та бўлинма етиб келган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.
Аниқланишича, “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Nexia"нинг шу йўналишдаги юк автомобили билан тўқнашуви оқибатида бетон тўсиққа бориб урилган ва ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






