АсосийDunyo

Қозоғистоннинг Олмаота ва Нур-Султон шаҳарлари ҳамда Мангистау вилоятида фавқулодда ҳолат жорий қилинди

'Қозоғистоннинг Олмаота ва Нур-Султон шаҳарлари ҳамда Мангистау вилоятида фавқулодда ҳолат жорий қилинди'ning rasmi

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев кеча тунда юз берган тартибсизликлар туфайли Олмаота вилоятида фавқулодда ҳолат жорий қилди. Бу ҳақдаги  фармон давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.

Фармонда вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан жамоат хавфсизлигини таьминлаш, ҳуқуқ-тартиботни тиклаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида Олмаота вилояти чегараларида 2022-йил 5-январ соат 12:30, 2022-йил 19-январ соат 00:00 дақиқагача  фавқулодда ҳолат жорий этилиши қайд этилган. 

Вилоятда соат 23:00 дан эрталаб соат еттигача комендантлик соати жорий этилади. Фавқулодда ҳолат жамоат тартибини мустаҳкамлаш ва айниқса муҳим давлат ва стратегик объектларни муҳофаза қилишни, ҳаракатланиш эркинлигини чеклашни, оммавий тадбирларни, қурол ва ўқ-дориларни сотишни тақиқлашни, шунингдек, қурол-яроғ ва ўқ-дориларни сотишнинг алоҳида режимини ўз ичига олади. 

Кеча давлат раҳбари вилоят маркази – Олма-Ота шаҳри, шунингдек, Манғистау вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

ОАВларга кўра, айни пайтда Олмаота марказида намойишчилар яна тўпланмоқда. 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланган эди. Дастлаб Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган нефт гази нархининг икки баравар ошишига қарши намойишларга чиқишди. 

Токаев вазиятни ўрганиш учун комиссия тузишни топширди ва 4 январ куни у намойишчиларнинг асосий талабини бажаришга ва газ нархини пасайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Бироқ норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Олмаотада 4-январ куни кечқурун намойишчилар газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланган хавфсизлик ходимлари билан тўқнашган.

Президент халқни эҳтиёткорликка, ичкаридан ва ташқаридан келаётган провокацияларга берилмасликка чақирди. Шунингдек, давлат раҳбари бугун эрталаб ҳукуматни истеъфога чиқарди. У норозиликнинг келиб чиқишида ҳукуматни айблади ва олти ой муддатда суюлтирилган газ ва бензин нархини давлат томонидан тартибга солишни жорий этиш бўйича топшириқ берган.

    Бошқа янгиликлар