АсосийJamiyat

Тошкентда "Orlando" ва "Lacetti" автомобиллари тўқнашди (видео)

'Тошкентда "Orlando" ва "Lacetti" автомобиллари тўқнашди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 5 январь куни соат 13:00 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган "Олмазор" тўйхонаси рўпарасида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Р.И. бошқарувидаги "Orlando" русумли ҳамда ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар