АсосийЖАМИЯТ

ТИВ раҳбари Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг махсус вакили билан учрашув ўтказди

2022-йилнинг 5-январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хит...

'ТИВ раҳбари Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг махсус вакили билан учрашув ўтказди'ning rasmi

2022-йилнинг 5-январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматининг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуейни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

Айтиш жоизки, Хитой ҳукумати махсус вакилининг ташрифи Ўзбекистон ва ХХР ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига (1992-йил 2-январ) тўғри келди.

Икки томонлама шаклда ҳам, “Хитой – Марказий Осиё” мулоқоти доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Хитойнинг минтақавий сиёсат йўналишининг долзарб масалалари бўйича позициялари яқинлиги алоҳида таъкидланди.

Шу вақтгча эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.

Томонлар “Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш дастури” доирасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бошқа янгиликлар