1

Машҳур «Кариб денгизи қароқчилари» фильмининг сценарий муаллифи Жей Волперт вафот этди

МАДАНИЯТ 06.01.2022, 14:17
Машҳур «Кариб денгизи қароқчилари» фильмининг сценарий муаллифи Жей Волперт вафот этди

Америкалик сценарийнавис ва продюсер Жей Волперт Лос-Анжелесда 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Deadline интернет нашрида маълум қилинган, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон Кинематография агентлиги Матбуот хизмати. 

Қайд этилишича, сценарист Альтсгеймер касаллигидан вафот этган.  

Жей Волперт 1942 йилда Ню-Ёркда туғилган. Унинг энг машҳур асари «Кариб денгизи қароқчилари» франшизасидир. Шунингдек, у Кевин Рейнолдс томонидан суратга олинган, актёрлар Жеймс Кавизел ва Гай Пирс бош ролларни ижро этган «Граф Монте-Кристо» фильми сценарийсининг муаллифи ҳамдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1