АсосийЖАМИЯТ

Бухоролик ўқувчи 8 баллик натижа билан IELTS сертификатини қўлга киритди

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, Райҳон Ҳафизова Вобкент туманидаги 10-умумтаъли...

'Бухоролик ўқувчи 8 баллик натижа билан IELTS сертификатини қўлга киритди'ning rasmi

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, Райҳон Ҳафизова Вобкент туманидаги 10-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олади.  

Таъкидланишича, ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган иқтидорли йигит-қизлар қаторида Райҳон ҳам ҳар бир дақиқасини унумли сарфлаб, илм-фан сирларини чуқур ўзлаштиришга, чет тилларини мукаммал ўрганишга интиляпти.

Ана шу интилишлари натижаси ўлароқ у яқинда инглиз тилини билиш даражасини аниқловчи имтиҳонда 8 балли натижани қайд этиб, IELTS  сертификатини қўлга киритган.

 Райҳоннинг келажакдаги мақсади – дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таълим олиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдир.

 

    Бошқа янгиликлар