АсосийJamiyat

Қашқадарё ҳудудидан чигитни олиб чиқишга тақиқ қўйилганми? Ишга Антимонополия қўмитаси аралашди

'Қашқадарё ҳудудидан чигитни олиб чиқишга тақиқ қўйилганми? Ишга Антимонополия қўмитаси аралашди'ning rasmi

Қашқадарё ҳудудидан чигитни олиб чиқишга тақиқ қўйилганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда.

Сал аввал вилоят ҳокимлиги муносабат билан чиқиб, ҳужжатларда шубҳа туғилганлиги сабабли қонуний равишда вақтинча сақловга олинганини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолат назоратга олинган бўлиб, чигитни «Умекей» постидан ўтказилмаётганлиги юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимияти ва Қашқадарё вилояти ИИБга сўровнома юборилган.

2020-йилда ҳам 3 та вилоятда бу каби ҳолат кузатилган. Қўмита томонидан 2020-йил 27-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Рақобат тўғрисидаги қонунининг 12 моддаси талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 12-октябрдаги 225-сонли қарорига мувофиқ Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоят ҳокимликларига ҳамда ушбу вилоятларнинг ИИБларига нисбатан Қўмита томонидан 2020-йил 27-ноябрда иш қўзғатилган эди. Қонунчилик талаблари бузилганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли ҳокимликларга ва вилоятларнинг ИИБларига нисбатан Қўмитанинг қарори қабул қилинган ва кўрсатмаси берилган эди. Шунга қарамай, Қашқадарё вилоятида бу каби ҳолат қайта кузатилмоқда.

Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятининг тегишли корхоналари томонидан биржа савдоларига қўйилган чигит маҳсулотлари биржа орқали тадбиркорлик субектлари томонидан сотиб олинганлигига қарамай, ушбу чигит маҳсулотларини вилоят ҳудудидан олиб чиқишда тўсиқлар борлиги норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Ҳолат юзасидан Қўмитага ҳам мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлар Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда Монополияга қарши қонунчилик ҳужжатлари доирасида чора кўриш учун ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар