2021 йил 29 декабрь куни Наманган вилоятида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Хабарда айтилишича, шу куни соат 17:30 ларда Янгиқўрғон тумани Мўғол МФЙ ички йўлида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1980 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 декабръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.