1

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди. Натижада...

ЖАМИЯТ 06.01.2022, 23:14
Теглар: ЙТҲ
Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди. Натижада...

6 январь куни соат 19:50 ларда, "8-Автобус саройи" тасарруфидаги сарой рақами 321 бўлган, Исузу русумли, автобус ҳайдовчиси О.Б (1964-йилда туғилган, иш стажи - 35 йил) 43-сонли йўналишда автобусни Уста Ширин кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, Жомий қурилиш бозори олдидаги светофорда тўхташ учун секинлашаётган вақтида, йўл қатнов қисмининг биринчи бўлаги (полоса) да ҳаракатланаётган пиёда тўсатдан автобус томонга мувозанатини йўқотиб йиқилган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган (Ушбу ҳолат акс этган видео автобуснинг орқасида ҳаракатланиб кетаётган автомобилнинг видеорегистраторидан олинди ). 

Натижада пиёда воқеа жойида вафот этган. Дастлабки хулосага кўра пиёда маст ҳолатда бўлган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг Ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилади.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1