"Ўзгидромет"хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сурхондарё вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида кун давомида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво 5-10° илиқгача исийди, шимолда 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтда эса эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-9° илиқ бўлади.
Шунингдек, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.






