Сўнгги йилларда пойтахтимиз ва вилоятлар марказларида, ҳатто чекка-чекка аҳоли пунктларида ҳам қурилиш, бунёдкорлик ишлари ҳар доимгидан-да жадал тус олди. Замонавий тураржойлар, савдо марказлари ва бошқа иншоотлар шаҳар-қишлоқларимизга кўрк бағишламоқда. Аҳоли замонавий тураржойлар билан таъминланмоқда. Буларнинг барчаси таҳсинга лойиқ, албатта. Бироқ масаланинг яна бир жиҳати ҳам борки, уни асло эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Хўш, қурилишларнинг сифати бугунги кун талабига жавоб берадими?

Аввал хабар берагнимиздек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида жойларда қурилиб, фойдаланишга топширилган ва қурилиши давом этаётган бино ҳамда иншоотларда жамоатчилик назорати тартибида кузатув-ўрганишлар олиб борилмоқда.



Афсуски, ўрганишлар натижасини ижобий деб бўлмайди.
Мисол учун, Навоий вилотяи Кармана туманида қад қурилиш обектларининг кўпчилиги талаб даражасида эмас. Кармана тумани “Мирсаид Бахром” маҳалласи худудидаги “Кармана саноат касб-ҳунар мактаби”ни қайта таъмирлаш ишлари “Эверест Сарлочин” МЧЖ томонидан олиб борилган бўлиб, мактабнинг ошхонаси ва спорт зали қайта таъмирланган. Бир қараганда хаммаси рисоладагидек. Аммо бинонинг асоси (фундаменти) мар-мар плиткалари билан ёпиштирилган бўлиб, мазкур мар-мар плиткалари қайта таъмирлаш ишлари якунланиб, мактаб маъмуриятига далолатномага асосида топширилишидан олдин синиб туша бошлаган. Атрофда қурилиш ишлари якунланганидан сўнг худуддан олиб чиқиб кетилиши керак бўлган чиқиндилар бугунги кунгача сақланиб қолган. Худди шунингдек синф хоналарининг пол қисми махсус ўрамдаги линолим билан қопланган бўлиб, бу линолим таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Синф хоналарининг девор қисмларининг буёқланган қисми гўё сифатсиз махсулот ишлатилганидек пўрсиб, тушиб бошлаган. “Эверест Сарлочин” МЧЖнинг рахбари деб ўзини тоништирган А.Бўриев таъмирлаш ишлари давомида ишлатилган қурилиш-таъмирлаш ишлари махсулотларининг махсус сертификатларини, таъмирлаш ишларининг лойиха хужжатларини тақдим эта олмади.
Шунингдек, Кармана тумани “Хўжа Хисрав” маҳалласи худудидан қурилаётган 5 қаватли турар жойлар қурилишида фойдаланиётган айрим махсулотларнинг сертификат муддатлари ўтган. Жумладан “KAFOLATLI TOM TA’MIR SERVIS” МЧЖдан қурилишда фойдаланилган “Махсус ўрамдаги, том қисмини химоялаш учун” фойдаланиладиган қурилиш махсулоти (Материал рулонный гидроизоляционный битум-полемирный наплавляемый марок) нинг сертификат муддати 19.04.2017 йилдан 19.04.2020 йилгача эканлиги ва “MAXMUDJON YOSHLAR KELAJAGI” МЧЖдан қурилишда ишлатилаётган ғишт махсулотларининг муддати 07.07.2018 йилдан 07.07.2021 йилгача эканлиги аниқ қилиб кўрсатиб ўтилган. Бундан кўриниб турибдики курилишда ишлатиладиган махсулотларнинг айримларининг муддати ўтган. Ушбу холатда бундай қурилиш махсулотларидан фойдаланиш қурилиш сифатининг пасайишига, қурилган бино ва иншоотларнинг орадан кўп вақт ўтмасдан таъмирталаб аҳволга келиб қолишига ва истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлади. Қурилишда меҳнат қилаётган ишчи ходимлар махсус бош кийими билан таъминланмаган. Тош кесиш мосламаси атрофи чиқинди, кесилган тошлар билан тўлган. Қурилиш атрофидаги чиқинди сувларни махсус олиб чиқиб кетиши мўлжалланган қувурлар усти (оғзи) ёпилмаган. Ичимлик суви кранининг дастаги ишдан чиққан. Доим сув оқиб туради. Атрофида кўлмак хосил қилган. Ичимлик сувининг айрим худудларга етиб бормаганлиниги хисобга олсак, исроф этилаётганига қараб ичинг ачийди.
Бундан ташқари, Кармана туман “Талқоқ” махалласи худудидаги “Гули” савдо мажмуасининг орқа томонида янги қурилаётган уй-жойларда кузатув-ўрганишлар олиб борилди. Кўп қаватли уй-жойларни паспортида ушбу худудда 4 та қурилиш ташкилоти кўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан шуғулланиши, ушбу уй-жойларни қуриб, битказиб фойдаланишга топшириш муддати 2021 йилнинг 1 сентябр санаси эканлиги кўрсатиб ўтилган. Аммо кузатув ўрганишлар жараёнида фақат 1 та “Минор миллинум” МЧЖ фаолият олиб бораётганлиги маълум бўлди.
“Минор миллинум” МЧЖ томонидан 5 қаватли 4 та, хар бирига 20 тадан хонадон жами 80 та уй-жой қурилиш ишлари билан шуғулланмоқда. Ушбу қурилишга 60 нафар ишчи ходим жалб қилинган бўлиб, махсус кийим ва бош кийими билан таъминланмаган. Кузатув-ўрганишлар жараёнида кўп қаватли уй-жойларнинг зина қисмидан юқорига кўтарилиш-тушиш йўлагида электр симларни қўл бола усулда ўлаб, ундан фойдаланиб келинаётганлиги маълум бўлди.






