АсосийJamiyat

Сирдарё вилоятидаги деҳқон бозорида яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотаётган шахслар аниқланди

'Сирдарё вилоятидаги деҳқон бозорида яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотаётган шахслар аниқланди'ning rasmi

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон деҳқон бозорида рейд тадбирлари амалга оширилди.

Тадбир давомида Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши назорат тартибида текширилиб, фуқаролар томонидан сотиш учун олиб келинган чорва ҳайвонлари гўшти ва гўшт маҳсулотлари белгиланган жойда ветеринария санитария кўригидан ўтказиб савдо қилинаётганлиги текширилди. Текширувларда фуқаролар В.Ғ, Ш.У ва Н.В лар чорва молларининг ички аъзоларини ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмасдан савдо қилганлиги аниқланди.

Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказидан олинган текширув хулосаларига кўра ушбу гўшт маҳсулотлари инсонлар истеъмоли учун яроқсиз эканлиги аниқланди. Фуқаролар В.Ғ, Ш.У ва Н.В лар чорва молларининг ички аъзоларини ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмасдан савдо қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 109-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бошқа янгиликлар