1

Қашқадарёда ака-ука улардан қарз олган эркакни пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 07.01.2022, 21:54
Теглар: Қашқадарё ИИБ
Қашқадарёда ака-ука улардан қарз олган эркакни пичоқлаб ўлдирди

Жорий йил 5 январ куни соат 13-20ларда Шаҳрисабз тумани “Лолистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Ш. ва акаси Ф.М.лар таниши Шаҳрисабз шаҳар, Кулолик МФЙда яшовчи Р.З. билан Шаҳрисабз шаҳар “Оқсарой” МФЙда жойлашган устахона олдида илгаридан ўрталарида бўлган қарз муносабатлари юзасидан келиб чиққан адоват туфайли жанжаллашиб қолади.

Маълум бўлишича,  З.Р Ш.Ф.гa қарзини қайтариб беришини айтиб, уни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, ўзаро тортишиб қолишган. Ш.Ф.нинг жаҳли чиқиб, уни оълдириш мақсадида устахонада бўлган темир қувур ва пичоқ олиб, З.Р.ни орқасидан қувиб бориб темир қувур билан уни уриб йиқитган. З.Р. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ёнида бўлгн пичоғини қўлига олган вақтида Ш.Ф. темир қувур билан З.Р.нинг қўлига ургани сабабли пичоқ ерга тушиб кетган.

Ш.Ф. ва З.Р.нинг жанжалини кузатиб турган Ш.Ф.нинг акаси М.Ф. ўзи ишлаётган устахонасидан ёғоч калтакни олиб, жанжал бўлаётган жойга етиб келиб З.Р.нинг бош соҳасига бир неча маротаба қўлида бўлган ёғооч калтак билан қасддан урган.

Шу вақтда Ш.Ф. ерда ётган пичоқни олиб З.Р.нинг чап кўкрак ён соҳасига ва кўкрак ўнг ён соҳасига икки маротаба санчиб олган. Ушбу пичоқ дастаси ва тиғи орқасидан синиб кетганлиги боис ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига қадар етказиш мақсадида ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан ерга қараб ётиб қолган З.Рахмоновнинг орқа кўкрак соҳасига 8 маротаба пичоқ санчиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Қашқадарёда аёл эрини пичоқлаб ўлдириб қўйди

18.12.2021, 13:19

2021 йилнинг 5 декабрь куни соат 18:00ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани "Қорабайир" МФЙда яшовчи Э.Ж маст ҳолатда турмуш ўртоғи М.Хни ҳақоратлаб, уриб-тепиб, томоғидан бўққан. Маълум қилишича,...
Қашқадарёдаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

05.11.2021, 18:55

Ижтимоий тармоқда тарқалган  Косон туманида тепловоз ва "Lacetti" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди. Жорий йилнинг 4 ноябрь куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти, Косон...
Қашқадарёда "Nexia" ёниб кетди

04.11.2021, 20:08

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Китоб туманида "Nexia" ёниб кетганлиги бўйича маълумот берилди. Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 04:20 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнар М.Ф.Й. ҳудудидан...
Қашқадарёда ИИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

29.08.2021, 23:59

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Чироқчи туманида профилактика инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб қонуний талабларини бажармасдан профилактика инспекторининг эгнидаги хизмат кийимини тортиб йиртган фуқарога нисбатан Чироқчи туман прократураси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1