АсосийJamiyat

Сирдарёда автобус ва "Damas" ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Натижада...

'Сирдарёда автобус ва "Damas" ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Натижада...'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган  Мирзаобод туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди. 

2022 йил 5 январь куни соат 13:30 ларда, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлида, "Гагарин-Гулистон" йўналишида ҳайдовчи Д.К. "Isuzu" русумли автобусни бошқараётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган "Damas" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

Тўқнашув натижасида, автобус ҳайдовчиси Д.К ва 5 нафар йўловчилари ҳамда "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси К.К. ва йўловчиси З.Ч.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар