АсосийСпорт

"Насаф"нинг ОЧЛ плей-оффидаги рақиби маълум бўлди

Осиё футбол конфедерацияси 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасига йўлланма олган барча жамоал...

Осиё футбол конфедерацияси 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасига йўлланма олган барча жамоалар номини маълум қилди

ОФК Чемпионлар Лигасидаги иштирокини плей-оффдан бошлайдиган Қаршининг «Насаф» жамоаси гуруҳ босқичига чиқиш учун БААнинг «Банияс» клуби билан баҳс олиб боради. «Аждарлар» саралаш учрашувини 15 мартда рақиб жамоа майдонида ўтказишади. 

Эслатиб ўтамиз, Амирлик клубини енгган тақдирда, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишади. Шу орқали «Сўғдиёна» ОФК Кубогида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Акс ҳолда, «Насаф»нинг ўзи ОФК Кубогида иштирокини бошлайди ва Жиззах клуби халқаро майдонсиз қолади.

Бошқа янгиликлар