2021-йил 28-декабр куни соат тахминан 19:00 ларда Самарқанд шаҳар Мўлиён маҳалласи Даштакиболо кўчаси 152-уйда яшовчи, 11.09.1984-йилда туғилган Вохидова Парвина Ахмаджоновна яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
Алоҳида белгилари: Бўйи тахминан 165-170 см, кўзлари юмалоқ, қора рангда, ўртача гавдали, юзи узунчоқ, сочи қора рангда елкасига тушади, қулоқ супраси ўртача катталикда, ташқи кўринишида нуқсонлари йўқ.
Эгнидаги кийимлари: Эгнида қизил рангли кастюми, қора рангли узун куртка, кулранг бош кийими, қора рангли жинси шими, оёғида кулранг уй шиппаги бўлган.
Вохидова Парвина Ахмаджоновнани кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998944744000, +998662330003, 102 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.