FIFA ҳар йил ўтказадиган "Тhe Best" маросимида бериладиган йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида якуний учликни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Унга кўра, "Тhe Best" совринини қўлга киритиш учун Роберт Левандовски ("Бавария»"), Лионель Месси ("ПСЖ") ва Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") даъвогарлик қилади.
Ғолиб 17 январл куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ўтказиладиган тадбирда эълон қилинади.






