"Барселона" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Усмон Дембеле билан янги шартнома имзолай олмаяпти. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Франциялик 24 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси мавсум якунида ниҳоясига етади. Эркин агент мақомида бошқа жамоага ўтиши мумкин.
Маълум бўлишича, Дембеле "Барселона"да қолиш учун йилига 43 миллион евро маош сўраган. Шунингдек, қўшимча бонуслар билан бу кўрсаткич 50 миллион еврони ташкил қилган.
Бу эса клуб раҳбариятини қониқтирмаган. Айни вақтда футболчига Франциянинг "ПСЖ" клуби томонидан қизиқиш бўлмоқда.