АсосийJamiyat

Деновдаги портлаш оқибатида етган зарар миқдори аниқ бўлди

'Деновдаги портлаш оқибатида етган зарар миқдори аниқ бўлди'ning rasmi

АОКАда 8 январь куни бўлиб ўтган брифингда ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Ўлмас Музаффаров Денов шаҳрида жойлашган Indenim савдо мажмуаси биносидаги портлаш оқибатида қанча зарар етгани маълум қилди.

Музаффаровнинг қайд этишича, ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этган, 9 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган.

140 та турар жойга, яъни 76 та ҳовли-уй, 5 та кўп қаватли уйнинг 64 та хонадони, 86 та нотурар жой, умумий ҳисобда 226 та иморатга зиён етган. Талафот кўрган 25 та бино, жумладан, 13 та турар ва 12 та нотурар жой яроқсиз ҳолга келган. Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, ҳукумат комиссияси томонидан яроқсиз деб топилган 13 та хонадон эгалари бошқа жойга кўчирилиб, жойидан янгидан уй-жой қуриш бўйича пудратчилар бириктирилган ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирталаб 69 та турар жой биноларига, жумладан, 64 та ҳовли-уй ва 5 та кўп қаватли уйнинг 64 та хонадони тартибга келтириш мақсадида пудратчилар жалб қилиниб, таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилмоқда. Таъмирталаб 60 та нотурар жой биноларида тадбиркорлар томонидан таъмирлаш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан ҳодиса оқибатида етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилган.

226 та кўчмас мулк объектига етказилган зарар миқдори 22,6 миллиард сўмга баҳоланган. Шундан мажмуага етказилган зарар миқдори 14,4 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

Етказилган зарарни қоплаш ишлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётгани айтиб ўтилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар