АсосийJamiyat

​​Талаба - ўқувчилар харид қилинган имтиёзли темир йўл чипталарини қайта расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш чоралари кўрилмоқда

'​​Талаба - ўқувчилар харид қилинган имтиёзли темир йўл чипталарини қайта расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш чоралари кўрилмоқда'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қўшимча касса терминаллари ташкил этилиб, талаба -ўқувчиларга хизмат кўрсатиш учун қўшимча ишчи-ходимлар жараёнларга жалб этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бугунги кунда Республика бўйича умумий 34 та темир йўл вокзаллари мавжуд бўлиб,  7 январь ҳолатига ушбу вокзалларда 138 та касса терминаллари ва 276 ишчи-ходим талаба-ўқувчиларнинг чипталарини қайта расмийлаштириш учун жалб қилинди.

7 январь куни давомида жами 9410 та талаба-ўқувчининг чегирмали чипталари тизимга (АСУ-ЭКСПРЕСС) қайтарилган.  Сутка давомида 8487 та темир йўл чиптаси талаба-ўқувчиларга қайта имтиёзли чипталар расмийлаштирилди.

Жумладан:

  • Тошкент вилояти бўйича 271 та;
  • Тошкент шаҲри бўйича 56 та;
  • Фарғона водийси бўйича 1250 та;  
  • Самарқанд вилояти бўйича 410 та;  
  • Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича 1435 та;  
  • Қашқадарё вилояти бўйича 814 та;
  • Сурхондарё вилояти бўйича 935 та;  
  • Хоразм вилояти бўйича 1893;  
  • Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 1423 та.

8 январь ҳолатига жойларда 145 та (қўшимча 7 та) касса терминаллари ишга тушурилди ва талаба-ўқувчиларга хизмат кўрсатиш учун 350 нафар (қўшимча 74) ишчи-ходим жалб қилинди.

    Бошқа янгиликлар