АсосийSport

ОФК футзал бўйича 2022-йилги Осиё Кубогининг саралаш учрашувлари тақвимини эълон қилди

'ОФК футзал бўйича 2022-йилги Осиё Кубогининг саралаш учрашувлари тақвимини эълон қилди'ning rasmi

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида Марказий ва Жанубий бирлашган зоналари “Б” гуруҳидан жой олганди.

 Қуръа натижаларига кўра, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳ босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал терма жамоалари билан кураш олиб боради.

Учрашувлар 10-12-апрел кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Вакилларимиз ушбу босқичдаги иштирокини 10-апрел куни Непал терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

10-апрел

Ўзбекистон — Непал 

11-апрел

Афғонистон — Ўзбекистон 

12-апрел

Ўзбекистон — Тожикистон

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар