Покистоннинг Мурри шаҳрида қор кўчкиси оқибатида 20дан зиёд киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг машиналари қор остида қолиб кетгани айтилмоқда. Ҳукумат берган маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса туфайли 21 киши ҳалок бўлган.
Ҳозирда Мурри шаҳри хавфли зона сифатида қаралмоқда. Қизиғи шундаки, кўплаб автомобилда сайёҳлар ғайриоддий кучли қор ёғишини томоша қилиш учун ҳудудга ташриф буюришган.