"Ўзгидромет" хабар беришича, бугун, 10 январда Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил тетади.
Пойтахтда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ерталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.






