АсосийЖАМИЯТ

Нодирбек Aбдусатторов ота юртида бира тўла 18 нафар рақиб билан дона суриб, "мастер-класс" ўтказди (фото)

Шахматнинг рапид бўйича жаҳон чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторов Самарқанд вилояти...

'Нодирбек Aбдусатторов ота юртида бира тўла 18 нафар рақиб билан дона суриб, "мастер-класс" ўтказди (фото)'ning rasmi

Шахматнинг рапид бўйича жаҳон чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторов Самарқанд вилояти Нарпай тумани "Иймон" маҳалласи Болғали қишлоғида туғилган ҳарбий Фазлиддин Очиловнинг фарзанди. Куни кеча Нодирбек Aбдусатторов ота юрти Нарпайга келди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Чемпион дастлаб, бу ерда яшовчи бобо ва бувиси, қариндошлари билан дийдорлашди. Сўнг маҳалладаги ёшларга эришган ютуқлари, галдаги режалари ҳақида сўзлаб берди. Тенгдошларига мақсад сари интилиш ютуқлар гарови эканлигини айтди.

Сўнг тумандаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида шахматга қизиқувчилар билан учрашди. Бира тўла 18 нафар рақиб билан дона суриб, "мастер-класс" ўтказди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, туман ҳокимининг ўринбосари Aбдуқаҳҳор Тожиев ва бошқалар чемпионни улкан ғалаба билан табриклади. Нодирбекка туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалар топширилди.

    Бошқа янгиликлар