Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти ЙПХ инспекторларини кўпроқ "протокол" тузишга мажбурлагани ёзиб олинган аудио тарқалди.
Ушбу овозли хабар юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий муносабат берди.
Унда таъкидланишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Ш.Қўшақов ва навбатчи Э.Алимовлар томонидан ЙПХ ходимлари кун давомида 20 та маъмурий баённома расмийлаштириши зарурлиги айтилган. Хозирда хабар юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланган.






