Наманган шаҳрида мингга яқин одам тунги пайтда йўлни тўсиб ҳаракатлангани ҳақида хабар тарқалди.
Наманган вилояти ИИБнинг маълум қилишича, видеодаги ҳодиса 2021 йилнинг 31 декабрь куни содир бўлган. “Янги йил арчаси” байрам тадбирлари муносабати билан Наманган шаҳрининг “Афсоналар водийси” истироҳат боғига марказий арча ўрнатилган бўлиб, унга вилоятнинг барча туманларидан 1000 нафарга яқин фуқаролар тўпланишган.
Истироҳат боғига жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ВИИБ ЖҚБ, ТЭҚКБ, ҲПБ, ППХва ЖТСБ, Кинология хизмати, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳамда Миллий гвардиядан жами 253 нафар ходимлар хизматга жалб қилинган.
Таъкидланишича, жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҲМҚО ходимлари томонидан фуқаролар тарқатилаётган ҳолат интернет тармоқларида намойиш қилинган.
2021 йилнинг 31 декабрь куни ввлоят ҳудудида норозилик чиқишлари ва намойишлар ҳамда кўнгилсиз ҳолатлар содир этилмаган.






