АсосийJamiyat

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 27 миллиондан ошган

'Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 27 миллиондан ошган'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилда маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят ва туман марказлари даражасида 1,5 баробарга ошган.

Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,9 фоизга арзонлаштирилган.

95 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинган, 54 фоиз уй хўжаликларига юқори тезликдаги интернетга уланиш имкони яратилган.

Бугунги кунда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 27,2 миллиондан ошган, шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони 25,3 миллион кишини ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар