Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон журналистикаси энциклопедиясини яратиш масаласи муҳокама этилди.
Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг раҳбари Олимжон Ўсаровнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистондаги 8 та олий таълим муассасасида журналист кадрлар тайёрланади. Қолаверса, республикада 2400 га яқин оммавий ахборот воситалари рўйхатдан ўтган. Шундай бўлсада улар учун ягона илмий-амалий қўлланма мавжуд эмас.
Йиғилишда энциклопедиянинг шакл ва мазмун мундарижаси келишиб олинди. Шунингдек, уни тайёрлайдиган олимларнинг доимий ҳайъати кенгаши тузилди.






