Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган.






