АсосийЖАМИЯТ

"КАМАЗ" заводида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ўртасида танловлар ўтказилди

Россиядаги  "КАМАЗ" заводида ишламоқчи бўлганларга бўш иш ўринлари эълон қилингани ҳа...

'"КАМАЗ" заводида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ўртасида танловлар ўтказилди'ning rasmi

Россиядаги  "КАМАЗ" заводида ишламоқчи бўлганларга бўш иш ўринлари эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россия Федерациясининг "Камаз" АЖ ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувга асосан ушбу корхонадаги бўш иш ўринлари учун Наманган ва Фарғона вилоятларида онлайн танловлар ўтказилди.

Электр-газ пайвандчи, штампловчи, юк ташувчи, юкловчи, қадоқловчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиси, машина пайвандчиси, муҳандис-конструктор, юк тарқатувчи, шаффоф тизимлар ва икки қаватли ойналарни йиғиш бўйича мутахассис, сантехник каби йўналишларда ўтказилган танловларда Наманган вилоятда 120 нафар, Фарғона вилоятида 90 нафар фуқаро иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар