АсосийDunyo

АҚШда охирги суткада коронавирус билан боғлиқ рекорд кўрсаткич қайд этилди

'АҚШда охирги суткада коронавирус билан боғлиқ рекорд кўрсаткич қайд этилди'ning rasmi

АҚШда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар янада авж олмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

Қайд этилишича, охирги суткада COVID-19’га чалиниш билан боғлиқ 1 млн 343 минг 167 та ҳолат қайд этилган. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

Пандемия бошланганидан буён АҚШда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 61,5 миллионга яқинлашган.

Аввалги рекорд кўрсаткич 3 январь куни аниқланган бўлиб, 1 миллион 82 минг кишида коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилганди.

Бошқа янгиликлар