АсосийJinoyat

Қидирувдаги 20 ёшли қиз Тошкентда ушланди

'Қидирувдаги 20 ёшли қиз Тошкентда ушланди'ning rasmi

Бугун, 2022 йил 11 январь куни соат 19:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор метро бекати қаршисида ЙПХ ходими С.Умарқулов томонидан тўхтатилган пиёда, 2002 йилда туғилган М.С.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган фуқаро Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Бошқа янгиликлар