АсосийSport

Туркия терма жамоаси собиқ футболчи ЙТҲ оқибатида вафот этди

'Туркия терма жамоаси собиқ футболчи ЙТҲ оқибатида вафот этди'ning rasmi

"Коньяспор" клуби ҳамда Туркия миллий жамоаси собиқ футболчиси Аҳмад Чалик ЙТҲга учраб, вафот этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

Хабарда айтилишча, футболчи бошқарувидаги автомашина катта тезликда йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган. Натижада, 27 ёшли футболчи олган жароҳатлари сабаб вафот этган. 

Аҳмад Чалик Туркия терма жамоаси сафида ҳам 8та учрашувда майдонга тушган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар