АсосийDunyo

Қозоғистон: ҳукумат янгиланди, КХШТ эса кетади

'Қозоғистон: ҳукумат янгиланди, КХШТ эса кетади'ning rasmi

Алихон Смоилов Қозоғистоннинг янги бош вазири бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди. Кейинроқ Қосим-Жомарт Тоқаев бошқа фармон билан янги ҳукумат таркибини тасдиқлади.  Аммо унда Ташқи ишлар, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари раҳбарлари ўз лавозимларини сақлаб қолган.

Шу куни Қозоғистон президенти вазирлар маҳкамасининг янги таркибини парламентга тақдим этди. Мажилисда сўзга чиққан Тўқаев Қозоғистонда давлат тўнтаришига уриниш барбод бўлганини, республикани кенг кўламли ўзгаришлар кутаётганини айтган.

"Мамлакатда яратилган ижтимоий-иқтисодий тизим миллий даромаднинг умумий ўсишини таъминлашда етарлича самарадорликни кўрсатди.Бироқ ўрнатилган олигополиялар  бозорнинг эркин ривожланишини жиддий чеклаб қўйди”, — дейди Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти янги Ҳукумат таркиби тўғрисидаги фармонни имзолагани, шунингдек, Қозоғистондан КХШТ қўшинлари 10 кун ичида чиқиб кетиши ҳақида ёзган эдик.

    Бошқа янгиликлар