Россия Федерациясининг "КАМАЗ" заводига электр-газ пайвандчи, штампловчи, юк ташувчи, юкловчи, қадоқловчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиси, машина пайвандчиси, муҳандис-конструктор, юк тарқатувчи, шаффоф тизимлар ва икки қаватли ойналарни йиғиш бўйича мутахассис, сантехник каби соҳалардаги бўш иш ўринлари учун онлайн танловлар ўтказилади.
Танловлар вақти ва ҳудудлари ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Қуйида шулар ҳақдаги маълумот билан танишинг:
12 январь:
- Соат 10:00 да, Андижон шаҳри,
Манзил: Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
Мўлжал: Собиқ транспорт коллежи ёнида.
95 202-33-55;
- Соат 14:00 да, Тошкент вилояти,
Манзил: Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати.
Тел:. 70 202-06-20.






