2022 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 10 391тани ташкил этган.
2021 йил январ- декабр ойларида ушбу соҳада 1 848 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 125,3 фоизга ошганлигини кўришимиз мумкин.
2021 йил январ- декабр ойларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 340 та
Фарғона вилояти – 213 та
Самарқанд вилояти – 186 та
Андижон вилояти – 160 та






